Тошкентда эркак аёлининг бошига болға билан уруб ўлдириб қўйди

Тошкентда аёл эри бошига болға билан уриши оқибатида вафот этди. Судда эркакка ҳукм ўқилди.

Воқеа пойтахтнинг Юнусобод туманида юз берган. 

Маълум бўлишича, аёл эрига “фарзандларимни моддий томондан таъминлай олмаяпсиз” деган важи билан тортишиб қолган. Бу келишмовчиликлар эса кун сайин ортиб борган.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида ўтказилган суд жараёнида прокурор судланувчи аёлининг бош қисмига бор кучи билан зарба берганлиги сабабли вафот этганлигини маълум қилди.

“7 нафар фарзанд бор, яхши яшаб келганмиз. Аёлим жангли чиққанлиги учун менга нисбатан ҳақорат гаплар гапирганида, онамдан ҳақорат сўзни эшитганимдан кейин стресс ҳолига тушиб қолдим. 

Ўзимни тута олмасдан қўлимдаги болға билан бошининг бошқа қисмига уриб юборганман. Бир марта урганими биламан. Шу ҳолатда ўзимни йўқотиб қўйганман”, – деди судланувчи.

Бўлиб ўтган суд мажлисида эркак қилган ишидан пушаймонлигини айтди.

Суд ҳукм билан судланувчи эркак Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисмига асосан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.