2024 йилда давлат иштирокидаги корхоналар томонидан тўланган дивидендлар таҳлил қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Солиқ қўмитаси очиқ эълон қилган маълумотлар асосида давлат иштирокидаги корхоналарнинг 2024 йилда тўлаган дивидендлари таҳлил қилинди.

Энг кўп дивиденд тўлаган давлат иштирокидаги корхоналар:

  1. “Навоийуран” ДК — 2 050,1 млрд сўм
  2. “Ўзавтосаноат” АЖ — 870,7 млрд сўм
  3. “Ўзмиллий банк” АЖ — 452,5 млрд сўм
  4. “Ўзбекнефтгаз” АЖ — 419,9 млрд сўм
  5. “Навоийазот” АЖ — 288,8 млрд сўм
  6. “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ — 282,5 млрд сўм
  7. Uzbekistan airways АЖ — 212,6 млрд сўм
  8. “Ўзкимёсаноат” АЖ — 134,2 млрд сўм
  9. UzAuto Motors АЖ — 116,6 млрд сўм
  10. “Ўзаеронавигация маркази” ДУК — 107,3 млрд сўм

Энг кўп дивиденд тўлаган давлат иштирокидаги бозорлар:

  1. “Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар Сергели бозори” МЧЖ — 5 466,2 млн сўм
  2. “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ — 1 377,4 млн сўм
  3. “Қўйлиқ деҳқон бозори” АЖ — 926,2 млн сўм
  4. “Фарҳод деҳқон бозори” АЖ — 786,2 млн сўм
  5. “Юнусобод деҳқон бозори” АЖ — 767,7 млн сўм
  6. “Миробод деҳқон бозори” АЖ — 725,8 млн сўм
  7. “Эски-жува дехқон бозори” АЖ — 631,0 млн сўм
  8. “Наврўз деҳқон бозори” АЖ — 587,8 млн сўм

9.“Бухоро марказий деҳқон бозори” АЖ — 450,9 млн сўм

  1. “Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖ — 367,5 млн сўм