2024 йилда жами 263.9 млрд сўмлик харид натишалари бекор қилинган

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўтган йил давомида нечта харидлар ўрганилганини маълум қилди. Агентлик томонидан 2024 йилда 552,5 млрд сўмлик 273 та харидлар ўрганилган.

Натижада:

▫️ 234 та ҳолатда жами 263,9 млрд сўмлик харид натижалари бекор қилинди;

▫️вазирлик ва идораларга 257 та тақдимнома киритилди;

▫️ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига 273 та сўровнома юборилди;

▫️қонунчилик талабларини бузган 104 нафар шахс маъмурий, 85 нафар шахснинг интизомий жавобгарликка тортилиши таъминланди.