ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Наманган вилояти Поп тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўзининг 5 нафар оила-аъзоларига мазкур туман ҳокимининг 2021 йил февраль ойидаги қарори билан лимон етиштириш учун иссиқхона ташкил этиш мақсадида ажратиб берилган 2 гектар ер майдонини ўзининг мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш ҳамда у ерда коттеж типидаги уй-жойлар қуриши учун рухсат олиб бериш эвазига 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.