Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган мактаб ўқувчилари учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилади

Олис ва чекка ҳудудлардаОлис ва чекка ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда 2025 йил учун давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.

Маълум қилинишича, Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги 100 та умумий ўрта таълим мактабида олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчиларни автобуслар билан мактабга қатнови аутсорсинг асосида ташкил этилади.

Шунингдек, мактабдан ташқари таълим йўналишида катта тажрибага эга давлатларнинг тажрибаси ўрганилади. Энг яхши мактабдан ташқари таълим йўналиши тизимига эга давлатлар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, “Эл-юрт умиди” жамғармаси кўмагида ҳар йили 20 нафар мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ўқитувчи-тренерлари хорижий давлатларга малака ошириш учун юборилади.