Уйланиш истагидаги эркак ўз қўлларини кесиб, бўлажак рафиқасига совға қилади

Ижтимоий тармоқларда Вьетнамдаги бир ажойиб урф одатга эга қишлоқ ҳақида видеолавҳа тарқалди. Бу қишлоқ аҳолисигина амал қиладиган анъанага кўра, уйланиш истагидаги эркак ўз қўлларини кесиб, бўлажак рафиқасига совға қилади.

Аёллар учун бу жуда қадрли совға ҳисобланади, эркаклар эса ўз қўлларини йўқотишни севги тимсоли деб билишади. Гап шундаки, бу ерда қўллари кесилган эркак жуда ҳам эъзозланувчи ва муносиб жуфт бўлади. Хабар қилинишича бу ердаги одатга кўра аёл киши агар севгиси учун эркакнинг оёқларини сўраса, у оёқларини кесиб беришга тайёр бўлади, агар қўлини кесишни исташмаса улар занжирбанд қилиниб, қамоққа ташланади.

Бошқа манбаларда эса Папуа Янги Гвинеядаги Дани қабиласи ҳақида гапирилади. У ерда эркаклар никоҳ учун бармоғини кесади, ажрашганда эса икки бармоғини кесиб ташлайди.

Ҳар бир урф-одат инсонларни ҳайратда қолдиради, лекин бундай анъаналар ҳақиқатан ҳам дунёда мавжуд. Сизнингча, бу севги қурбонлигими ёки ирқий одатми?