Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳибаси, икки бор Олий Мажлис Сенати аъзоси бўлган Ҳаётхон Ортиқбоева вафот этди.
Ҳаётхон Ортиқбоева кўп йиллардан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Сирдарё вилояти бўлимига раҳбарлик қилди. У «Сирдарё ҳақиқати» газетасида узоқ йиллар бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.
Шоиранинг «Феруза оқшомлар», «Кўклам эртаклари», «Ҳумолари қайтган юрт», «Не бахт бу дийдор», «Ой қўнган айвон», «Тонгларингда эсган насимман» («Сайланма») каби китоблари нашр этилган.
Ogoh.uz марҳуманинг оиласи ва яқинларига таъзия билдиради.