«Алламжоновга суиқасдга уриниш иши» судга ошди. «Иш» махфий кўрилади

2024 йилнинг 26 октябрида Президент администрациясининг собиқ мулозими Комил Алламжоновга нисбатан уюштирилган қуролли ҳужум ортидан очилган жиноий иш ниҳоят судга оширилди.

«Иш» бўйича маҳкама Ҳарбий судда, ёпиқ суд мажлисида бошланган.

Бу ҳақда хабар берган «Эзгулик» жамияти раиси, ҳуқуқшунос Абдураҳмон Ташанов суд муҳокамасининг «мутлақо махфий» бошланганига эътибор қаратиб, «судланувчилар сонининг кўплиги, қўйилаётган айбловнинг жиддийлиги ва ҳолатнинг жамоатчилик учун қанчалик муҳимлигига қарамасдан яна мавҳумлик ҳукм сураётгани»ни савол остига олмоқда.