2025 йил февраль ойидан Саудия Арабистонига Умра ва Ҳаж амалларини бажариш учун борадиган зиёратчилардан менингит касаллигига қарши эмланганлик ҳақидаги ҳужжат талаб этилади. Бу ҳақда Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, зиёратга келадиган 1 ёш ва ундан катта фуқаролар менингит касаллигидан эмланганлик ҳақида сертификат тақдим қилиши шарт. Сайтда Саудия Арабистони томонидан тасдиқланган вакциналар рўйхати ҳам келтирилган:
MenACWY полисахарид вакцинаси – уч йил ичида ва мамлакатга ташриф буюришдан камида 10 кун олдин қабул қилинган бўлиши керак;
MenACWY conjugated2 вакцинаси – беш йил ичида ва мамлакатга келишдан камида 10 кун олдин қабул қилинган бўлиши керак.