АҚШ Олий суди ТикТок платформасини тақиқловчи қонунни маъқуллади

Судялар компания эгасининг сўз эркинлигини бузилганлиги ҳақидаги даъвосини рад этди, яъни қонун 19 январ, якшанба куни кучга киради, деб ёзади NBC News.

Қонун ТикТок эгаси, Хитойнинг ByteDance компаниясидан 19 январгача АҚШдаги бизнесини сотишини талаб қилади, акс ҳолда платформа тақиқланиши мумкин.

NBC News таъкидлашича, тақиқ қачон амалга оширилиши номаълумлигича қолмоқда, чунки «Трамп иловани сақлашга уриниши мумкинлигига ишоралар бор».

Президент Жо Байден Тик Токни тақиқлаш ташаббускорларидан эди.