Тик Ток иловаси АҚШда бутунлай блокланди

Федерал тақиқ кучга киргунга қадар хизмат АҚШда ёпилди. Иловани очмоқчи бўлганида, фойдаланувчилар ТикТок мавжуд эмаслиги ҳақидаги хабарни кўради, деб хабар беради Reuters.

“АҚШ ТикТокни тақиқловчи қонунни қабул қилди. Афсуски, сиз ҳозир ТикТокдан фойдалана олмайсиз. Президент Трамп лавозимга киришгач, ТикТокни қайта тиклаш бўйича биз билан ҳамкорлик қилишин айтганидан бахтиёрмиз. Илтимос, янгиланишларни кузатиб боринг”, — дейилади илова хабарида.

Эслатиб ўтамиз,  бир неча кун аввал АҚШ Олий суди Тик Токни тақиқлаш бўйича қарорни қўллаб-қувватлаганди.