Бразилия мактабларида телефон тақиқланди

Бразилиядаги мактабларда ўқувчилар учун телефондан фойдаланиш тақиқланди. Президент Лула да Силва бу борада қонунни имзолар экан буни жуда зарур чора деб атади.

Энди Бразилия мактабларида телефондан фойдаланиш дарс вақтида ҳам, танаффусда ҳам тақиқланади. Ўқувчи қурилмадан фақат устозлари назорати остида, мактабга алоқадор нарсаларда ишлатиши мумкин.

Бразилия ҳукумати бу қонунни тасдиқлашдан аввал мактаб ўқувчиларининг ота-оналаридан фикр олган. Уларнинг 82 фоизи чекловни маъқуллаган.