Шавкат Мирзиёев Ҳисоб палатаси томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йилги асосий вазифаларга оид тақдимот билан танишди.
2024 йилда Ҳисоб палатаси янги манбалар ҳисобидан 3,7 трлн сўм бюджетга қўшимча тушумларни таъминлади. Вазирлик ва идораларнинг 9,2 трлн сўмлик самарасиз харажатлари мақбуллаштирилди, 2,3 трлн сўмлик молиявий камчиликлар олди олинди. Давлат харидларига оид 4,5 трлн сўмлик камчиликлар бартараф этилди.
Жорий йилда “Масофавийаудит” автоматлаштирилган ахборот тизимига 110 та вазирлик ва идоранинг маълумотлар базаси интеграция қилинади. Бу орқали жорий йилда 480трлнсўмлик бюджет харажатлари мониторинги тўлиқ қамраб олинади.
Жорий йилда бюджетга 309трлнсўм даромадлар тушишини таъминлаш чоралари кўрилади. Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларни халқаро стандартлар асосида аудитдан ўтказиш амалиёти бошланади.
Президент барча давлат идораларида молиявий интизом ва тежамкорликка қатъий амал қилиниши зарурлигини таъкидлади.