Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент вилояти ИИББ томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида икки нафар ёш аёлни одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.
«Хавфсиз ҳудуд» профилактик тадбирлари доирасида Нурафшон шаҳрида яшовчи аёл икки қизни алдов йўли билан Туркияга жўнатишга уринишига чек қўйилди.
Маълум бўлишича, 1999 йилда туғилган фуқаро Бекобод шаҳри ва Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи 21 ёшли икки қизни катта даромад топиш имконияти билан ишонтирган. Уларни Тошкент халқаро аэропорти орқали Истанбул шаҳрига фоҳишалик мақсадида жўнатмоқчи бўлган ва бу ҳаракати чоғида далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.