2025 йилнинг 22 январи Туркияда миллий мотам куни деб эълон қилинди

Болу вилоятидаги чанғи марказида жойлашган меҳмонхонада чиққан ёнғин оқибатида 66 киши ҳалок бўлди, 51 киши жароҳатланди.

Меҳмонхона 12 қаватли бўлиб, ёнғин кечаси соат уч яримларда ошхонада бошлангани айтилмоқда.

Шунингдек, Туркиянинг Болу музофотидаги тоғ-чанғи курортида юз берган кучли ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади.