Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида маст ҳолатда эркак кўзи ожиз онасини ўлдирди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Терговда аниқланишича, эркак спиртли ичимликларни доимий истеъмол қилиб келган. Жиноят содир этилган куни онаси унинг турмуш тарзидан норозилигини билдириб, унга танбеҳ берган.
Бу айбланувчида ғазабнинг пайдо бўлишига олиб келган. У омборхонадан болта олиб, онасининг бўйнига бир неча марта уриб, ўлимга олиб келган.
Судда эркак жуда маст бўлганини ва қандай қилиб қотиллик содир этганини эслолмаслигини айтди.
Суд уни қасддан одам ўлдиришда айбдор деб топиб, 18 йил-у бир ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ва уни қатъий режимли колонияда ўташга ҳукм қилди.