Илон Маск икки қитъа йўқолишини башорат қилди

Миллиардер Илон Маск туғилиш муаммосини кўтариб, агар уни ҳал қилмаслик давом этса, Европа ва Осиё қитъаси йўқолиши мумкинлигини билдирди.

Европа давлатларида туғилишни ошириш мақсадида аёллар учун солиқ таътиллари жорий қилиш ғоясига Швециялик журналист томонидан билдирилган фикрларга жавобан у шундай фикрни билдирган.

«Синаб кўриш керак. Нимадир ўзгариши керак, акс ҳолда Европа ва Осиё (ҳамда Ернинг катта қисми) йўқолиб кетади!» — деб ёзди Маск X ижтимоий тармоғида.