Рақобат қўмитасига 2024-йил сентябрь ойидан бошлаб 2025-йил январ ойи давомида аҳолига суюлтирилган газ етказиб берилиши бўйича жами 6500 дан ортиқ мурожаат келиб тушган.
Мазкур мурожаатларнинг 4700 тага яқини Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан қаноатлантирилиб, газ етказиб берилиши таъминланган. Шунингдек, 136 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 1718 таси бўйича эса ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, 600 минга яқин номуайян доирадаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари (Қашқадарё, Навоий, Наманган ва Самарқанд вилояти) томонидан “ҲУДУДГАЗ ТАЪМИНОТ” АЖнинг ҳудудий филиалларига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этилиши юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.