Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатда 670 минг ноқонуний муҳожир борлигини маълум қилди

Россияда 670 мингга яқин ноқонуний муҳожирлар истиқомат қилади, уларнинг аксарияти аёллар ва болалар ҳисобланади. Бу ҳақда РФ Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой маълум қилди.

5 февралдан бошлаб Россияда ноқонуний муҳожирларнинг электрон реестри ишга тушади. Горовойнинг сўзларига кўра, қонунбузарликка йўл қўймаган муҳожирларга 2025 йилнинг 30 апрелига қадар ўз мақомини тартибга солиш имконияти берилади.

🔹 Реестрга киритилган муҳожирлар айрим ҳуқуқлар бўйича чекловларга дуч келадилар. Агар қонунбузарликлар такрорланса, улар депортация қилиниши мумкин.

🔹 Полиция ходимлари муҳожирларни қолиш қоидаларига риоя қилмаганлик учун чиқариб юбориш ваколатига эга бўлади.

🔹 Шунингдек, агар вояга етмаган болаларининг Россияда бўлиши исталмаган деб топилса, чет эллик ота-оналар ҳам мамлакатдан чиқиб кетиши шарт бўлади.