Соғлиқни сақлаш вазирлигига қўшимча ваколатлар берилди

Бугун, 4 февраль куни бўлиб ўтган Қонунчилик палатасидаги мажлисда депутатлар аҳоли ўртасида ёд етишмаслиги касалликларининг олдини олиш тизимини такомиллаштирилишга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан ош тузини ишлаб чиқариш,ташиш,сақлаш ва реализация қилишга доир талаблар белгиланмоқда.

Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлигига ош тузини ва озиқ-овқат маҳсулотларини ёдлаш учун фойдаланиладиган таркибида ёд бўлган препаратларни, уларга қўйиладиган талабларни, ош тузини ва озиқ-овқат маҳсулотларини ёдлашга, ёдланган тузни ишлаб чиқаришга, ташишга, сақлашга ва реализация қилишга қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини белгилаш ҳамда унинг назоратини олиб бориш ваколатлари белгиланяпти.