Швециядаги мактабдаги отишмада ўнга яқин одам ҳалок бўлди, қурбонлар сони яна ошиши мумкин. Бу ҳақда маҳаллий полиция округи раҳбари Роберто Аде Форест маълум қилди.
Қурбонларнинг шахси аниқланмоқда, марҳумлардан бири отишмани уюштирган шахс, у ўз жонига қасд қилган, дея аниқлик киритди Форест.
Полиция унинг ёлғиз ҳаракат қилганини қайд этмоқда.
Отишма Стокголмдан 200 километр ғарбда жойлашган Оребро шаҳри чеккасидаги Cампус Рисбергска катталар таълим марказида 4 феврал куни тушдан кейин содир бўлди.
Марказ ўқувчилари асосан 20 ёшдан ошган шахслар, аммо улар бошланғич ва ўрта мактаб таълимини оладилар, шунингдек, ақлий заиф одамлар учун ҳам дарслар олиб борилади.
Бундан ташқари, таълим муассасаси мигрантлар учун швед тили курсларини таклиф этади. Бу ерда жами 2000 га яқин одам таҳсил олади.