Анқара вилояти губернатори Васип Шаҳиннинг маълумотига кўра, пойтахтда қалбаки спиртли ичимликлар истеъмоли натижасида 33 киши вафот этди, 20 нафар бемор оғир ҳолатда реанимацияда.
Ҳодиса бўйича 32 киши қўлга олинган, шулардан 13 нафари ҳибсга олинган.
Аввалроқ, Истанбулда ҳам қалбаки спиртли ичимликлардан заҳарланиш ҳолатлари қайд этилган, жабрланганларнинг аксарияти Туркманистон ва Ўзбекистон фуқаролари экани маълум қилинган. Шу муносабат билан шаҳардаги 60 дан ортиқ муассаса ёпилиб, уларнинг лицензиялари бекор қилинган.