Аляскада йўловчи самолёт қулаши натижасида 10 киши ҳалок бўлди

7 феврал куни Bering Air авиакомпаниясига тегишли Cessna 208 Caravan самолёти Уналаклит ва Ном шаҳарлари ўртасида чартер рейсини амалга ошираётган эди. Қайд этилишича, самолёт қўнишдан бироз олдин Аляска кўрфази устидан ўтаётган вақтда радарлардан ғойиб бўлган. Эртаси куни қутқарувчилар унинг қолдиқларини топишди.

Борт ичида бўлган барча — тўққиз йўловчи ва учувчи ҳалок бўлди. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.