Россия Давлат Думаси Евроиттифоққа Россия танкерларини ҳибсга олиш режалари учун таҳдид қилди

«Болтиқ денгизида бизнинг кемаларимизга қилинган ҳар қандай ҳужум Россия ҳудудига қилинган ҳужум сифатида баҳоланиши керак», — деди Россия Давлат Думаси Мудофаа қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Алексей Журавлёв.

Унинг сўзларига кўра, ҳатто Эстония, Латвия ва Литванинг биргаликдаги ҳарбий флоти ҳам Россия флоти билан рақобатлаша олмайди.

«Бу шунчаки масхарабозлик. Эстония, Латвия ва Литвани қўшиб қўшиб ҳисоблаганда шундай “қудратли” ҳарбий флотга эга-ки, ҳар қандай танкер бортига ўрнатилган иккита йирик калибрли пулемёт уларнинг бутун денгиз патрулини денгизга ғарқ қилишга кифоя қилади. Улар яна НАТОдан ёрдам сўрашга мажбур бўлишади. Аммо умид қиламанки, аслида алянсни бошқараётган АҚШ раҳбариятида анча ақлли одамлар бор», — дея қўшимча қилди Журавлёв.

Аввалроқ Politico нашри Евроиттифоқнинг Болтиқ денгизига чиқиш имкониятига эга давлатлари Россиянинг “соя флоти” таркибига кирувчи кемаларни ҳибсга олиш имкон берувчи ҳуқуқий чораларни ишлаб чиқаётганини хабар қилган эди.