Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Шуҳрат Шавкатович Сатторов Тошкент шаҳридаги Амити университети бошқаруви директори этиб тайинланди.
Ш. Сатторов бунга қадар Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли таълимни ривожлантириш маркази директори лавозимида ишлаган.
У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Корея Республикасининг Ёнсей ҳамда Ҳиндистоннинг Пуна университетларида ўқиган.