Ўзбекистонда ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатиш тақиқланди

Ўзбекистонда меҳнат қонунчилигига муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Президент томонидан имзоланган янги Қонун (ЎРҚ-1030-сон, 13.02.2025 й.) билан Меҳнат кодексига бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди.

Энди ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатиш тақиқланади. Шунингдек, янги қонунга кўра:

  • Электрон шаклдаги меҳнат шартномасини “Ягона миллий меҳнат тизими” орқали расмийлаштириш тартиби жорий этилади.
  • Иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлиги ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартиби қайта кўриб чиқилади.
  • Давлат органлари ишга қабул қилишда паспорт ёки ID-карта маълумотларини ахборот тизимлари орқали мустақил равишда сўраб олишлари мумкин бўлади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.