Чили қирғоғида букри кит байдаркачини ютиб юборди

Чилининг Патагония соҳилида 20 ёшли байдаркачини букри кит ютиб юборди, бир неча сониядан кейин уни ташқарига улоқтирди.

Яқинда камерага тушиб қолган воқеа тезда интернетга тарқалди. 20 ёшли Адриан Симанкас отаси Делл билан Магеллан бўғозидаги Сан-Исидро маёғи яқинидаги Баия-эль-Агилада байдаркада сузаётган эди, дея хабар бермоқда Associated Press. Бироз вақт ўтгач, букри кит пайдо бўлиб, Адриан ва унинг сариқ рангли қайиғини бир неча сонияга ютиб юборган ва кейин уни ташқарига улоқтирган.

Бир неча метр нарида бўлган Делл ўғлини хотиржам бўлишга ундаган ва ҳодиса юз берган пайтни видеога олган.

Кейинчалик Адриан Associated Press агентлигига ўша бир неча сонияларнинг “даҳшати”ни тасвирлаб берди. Унинг тушунтиришича, ҳақиқий қўрқув унинг сув юзасига чиққанидан кейингина пайдо бўлган, баҳайбат жонивор отасига зарар етказишидан, унинг музли сувда ўлиб қолишидан қўрққан, деб хабар беради zakon.kz.