Ижтимоий тармоқларда Москва шаҳри Люблино даҳасидаги ҳовлилардан бирида ҳар куни тунда маҳаллий аҳолини қўрқитадиган тобутлар пайдо бўлаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.
Москва жануби-шарқидаги Люблино туманидаги Ставрополская кўчаси аҳолиси ҳар куни ўз ҳовлисидаги чиқиндихона ёнидан ёғоч тобутларни топа бошлади. Ушбу холатга доир хабар ва фотолар телеграм каналларида эълон қилиниб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Аҳоли вакилларининг айтишича, икки ойдан бери номаълум шахслар тобут ташлаб кетишади. Тобутлар йўқ қилинган бўлса ҳам, эртаси куни эрталаб яна янгилари пайдо бўлаверади.
Даҳадагилар вазиятни ўзлари аниқлашга қарор қилиб, тунда ахлат қутилари ёнида навбатчилик қилишни бошлашган, бироқ шубҳали шахсни аниқлай олишмаган.
Тобутларнинг қабристонларга яқин бўлмаган ҳудуддан топилгани, ҳар тонг пайдо бўлиб қолавергани аҳолининг кучли хавотирига сабаб бўлмоқда.
Челябинскдаги Мелкомбинат қишлоғида ҳам шунга ўхшаш воқеа юз берган. Ушбу ҳодиса юзасидан ўтказилган суриштирув давомида маълум бўлдики, тобутлар дафн маросимига хизмат кўрсатувчи компания ходимлари томонидан ташлаб кетилган. Бу воқеадан сўнг компания оммавий ахборот воситаларида танқидга учраб, тобутларни чиқиндихоналардан олиб кетишга мажбур бўлган.
Москва шаҳрининг Люблино туманида ва Челябинскдаги Мелкомбинат қишлоғида содир бўлган сирли тобутлар ҳодисаси аҳоли орасида хавотирни келтириб чиқарди. Ҳар икки воқеа ҳам номаълум шахслар томонидан амалга оширилган ва бу ҳолатларни ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилишга сабаб бўлди. Аҳоли томонидан олиб борилган кузатувлар ва суриштирувлар натижасида, Челябинскда тобутларнинг дафн маросимларига оид компания томонидан тасодифан ташлаб кетилгани аниқланди. Бироқ, Москва воқеаси ҳали тўлиқ ойдинлашмаган.