104 ёшли америкалик аёл туғилган кунини қамоқхонада нишонлади

АҚШда яшаётган узоқ умр кўрган аёл, қариялар уйида яшашига қарамай, қамоқхонага тушди. Аёл ўзи хоҳлаб, 104 ёшини решетка ортида нишонлашни истади, ва полиция унинг хоҳишини амалга оширишга ёрдам берди. Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Лоретта исмли бу аёл Нью-Йорк штатидаги Эйвон шаҳридаги қариялар уйидаги туғилган кун кечасидан сўнг қамоқхонага йўл олди. У ерда ундан бармоқ излари олинди, суратга туширилди, камерага қамалди ва кейинроқ туғилган кун торти билан сийланди. Байрамда полиция ходимлари, жумладан, К-9 бўлими (итбозлар) вакиллари ҳам иштирок этдилар. Ливингстон округи шерифининг идораси ушбу ноодатий меҳмон ҳақида расмий ҳисоботни Женесео шаҳридаги офисида эълон қилди.

Полициянинг маълум қилишича, аёлдан туғилган кунида нима қилишни хоҳлаётгани сўралганида, у қамоқхонани ичида кўришни орзу қилганини айтган, чунки у олдин бундай жойларда ҳеч қачон бўлмаган экан. Ҳисоботда таъкидланишича, Лоретта жуда яхши вақт ўтказган ва полиция унинг орзусини рўёбга чиқаришдан хурсанд бўлган.