Нью-Делидаги темир йўл бекатида тирбандлик содир бўлди. Ҳодиса натижасида 16 киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлди. Яна 10 киши жароҳат олиб, яқин атрофдаги шифохонага етказилди. Бу ҳақда Hindustan Times хабар берди.
Ҳодиса 15 февраль кечқурун содир бўлди. Бунга бекатда одамларнинг кутилмаганда кўп тўпланиши сабаб бўлган. Поездлар кечиккани туфайли платформада Праяградж шаҳрига йўл олган йўловчиларнинг оға-дарёси юзага келди. Ушбу шаҳарда Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида Кумбха Мела номли оммавий диний байрам ўтказилаётган эди.
Шаҳар ёнғин хавфсизлиги хизмати бошлиғи Атул Гаргнинг айтишича, ҳодиса содир бўлган жойга дарҳол қутқарув гуруҳлари ва тўртта ёнғин ўчириш бригадаси юборилган.