Андижонда «заправка»да портлаш содир бўлган — жароҳатланганлар бор

Вилоят ФВБ хабарига кўра, жорий йилнинг 20 февраль куни соат 18:02 да Шаҳрихон тумани «Янги Найнаво» МФЙ ҳудудида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида (пропан) ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган, соат 18:13 да воқеа жойига ЁҚЕлари етиб борган.

Ҳодиса оқибатида ёнғин келиб чиқмаган.

Олинган бирламчи маълумотга кўра, ҳаво-газ аралашмаси чақнаши натижасида автомобилларга газ қуйиш шохобчаси ҳудудида бўлган 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган, ҳозирда фуқароларга малакали тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонасига ётқизилган. Ҳодиса содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.