12 баллик тизим фақат ЙҲХ ходимлари томонидан тузилган далолатномалар асосида ҳисобланади

АОКАда Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Матбуот анжуманида вазирлик масъули таъкидлаганидек, 12 баллик тизим фақат ЙҲХ ходимлари томонидан тузилган далолатномалар асосида ҳисобланади. Кўчадаги камера ва техник воситалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар бу тизимга кирмайди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 21 февраль куни тегишли қонун билан Маъмурий ва Жиноий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, бир йил ичида ҳайдовчи 12 баллдан ортиқ жарима олган тақдирда, охирги қоидабузарлик учун белгиланган тартибда транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бу жазо муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.

Шунингдек, мастлик ҳолатидаги шахсга транспорт воситасини бошқаришга йўл қўйиш ёки бошқаришни унга топшириш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Бу Жиноят кодексининг 261-моддасида қайд этилган.