Олимлар параллел олам мавжудлигини исботловчи эҳтимолий далиллар топишди

АҚШ ва Швейцариялик физиклар параллел оламлар мавжудлигини тасдиқловчи дастлабки эҳтимолий далилларга эга бўлгани ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда “News Frol” портали хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, олимлар заррача тезлаткичида ғайритабиий квант оғишларини аниқлаган. Бундай ўзгаришларни классик илмий нуқтаи назардан тушунтириб бўлмайди. Етакчи мутахассиснинг фикрича, ушбу маълумотлар ҳозирги реаллик билан субатом даражада ўзаро таъсирлашувчи кўринмас “соя” оламининг мавжудлигига ишора қилиши мумкин.

“Агар ушбу гипотеза тасдиқланса, турли ўлчамлар ўртасида ҳаракатланиш имконини берадиган технологияларни ишлаб чиқиш йўлини очиши мумкин”, деб хулоса қилган мақола муаллифлари.

Маълумот учун, параллел олам – бу ҳозирги олам билан бир вақтда, лекин мустақил равишда мавжуд бўлган хаёлий дунё. Бундай олам ғояси мифологияда ва фантастика жанрида машҳур. У турли ўлчамларга эга бўлиши мумкин: кичик географик ҳудуддан тортиб бутун бир коинотгача. Унда воқеалар ўзига хос тарзда содир бўлади, у ҳозирги оламдан айрим жиҳатларда фарқ қилиши ёки бутунлай бошқача бўлиши мумкин.