Бугун соат 09:00 дан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланди

Қандай ариза топширилади?

  • Давлат хизматлари марказларига бевосита бориб;
  • Ёки онлайн тарзда my.gov.uz порталида қуйидаги ҳавола орқали:

Ариза топширувчи ва унинг яқин қариндошлари (аризада кўрсатилган ҳолларда) учун ўртача даромад:

  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда: 3 118 500 сўмдан 9 240 000 сўмгача.
  • Тошкент шаҳрида: 3 118 500 сўмдан 10 626 000 сўмгача.

Ариза топширувчи ёки унинг турмуш ўртоғи номида бутун республика ҳудудида мулк ҳуқуқи билан турар жой бўлмаслиги лозим.