Австралияда 2,4 млн боланинг ҳаётини қутқарган рекордчи донор вафот этди

Австралияда дунёдаги энг самарали донорлардан бири бўлган 88 ёшли ЖеймсХаррисон вафот этди. У 18 ёшида қон плазмасини топширишни бошлаган ва 81 ёшга тўлгунга қадар ҳар икки ҳафтада бир марта бу ишни давом эттирган.

Унинг плазмасида махсус зардоб тайёрлаш учун қўлланиладиган ноёб иммуноглобулин (anti-D) мавжуд бўлгани сабабли, у 2,4 млн чақалоқнинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берди. Бу зардоб она ва бола ўртасидаги резус-конфликтнинг олдини олиш мақсадида резус омили манфий бўлган ҳомиладор аёлларга юборилади.

Ҳаррисоннинг қонида бу иммуноглобулинлар нима сабабдан шунчалик кўп эканлиги ҳанузгача номаълум.