Актёр Александр Демяненкони кўплаб томошабинлар Шурик образи билан билишади. У режиссёр Леонид Гайдайнинг машҳур комедияларида суратга олинганидан кейин машҳур бўлди. Аксарият томошабинлар уни соддалиги, ишонувчанлиги ва ажойиб жозибаси туфайли ёқтириб қолишди. Бугунги кунда ҳам у ижро этган роллар томошабинлар орасида севиб томоша қилинади.
Александр Демяненко Свердловскда туғилган, отаси опера ва балет театрида режиссёр, кейинчалик консерваторияда ўқитувчи, онаси эса ҳисобчи бўлиб ишлаган. Бўлажак актёр шаҳар марказида Мамина-Сибиряк кўчасида яшаган, аммо кўп ўтмай ота-онаси ажрашган ва онаси билан бошқа квартирага кўчиб ўтади.
Болалигида Демяненко драма тўгарагида машғул бўлган, мактабдан кейин мактаб-студиясига ўқишга кирган, аммо шу қадар ҳаяжонланганки, қабул комиссияси олдида актёрлик маҳоратини кўрсата олмаган.

У ўрта Урал пойтахтига қайтиб, юридик факультетига ўқишга кирди. Биринчи сессиядан сўнг Александр нотўғри касбни танлаганини тушунади.
Александр Демяненко Шурикнинг афсонавий ролини шунчалик осон ва ишончли ижро этдики, томошабинлар актёрни экаранда қандай одам бўлса, ҳаётда ҳам худди шундай софдил, содда ва безарар инсон деб эслаб қолишди.

Шу билан бирга, Александр Демяненко, комик ролларни маҳорат билан ижро эта оладиган қобилиятга эга бўлган кўплаб актёрлар сингари, ўзини тутиб турадиган ва камгап киши эди. Унда актёрлик маҳорати жуда эрта намоён бўлди, саҳна маҳорати асосларини унга асосан отаси ўргатган.
Сергей Петрович ўғли билан кўп актёрлик маҳорати устида жуда кўп ишлади ва театр мактабининг ўқитувчилари дарҳол иқтидорли талаба йиигитга эътибор беришлари ажабланарли, ундаги салоҳиятни сезмасликлари мумкин эмас эди. Шунга қарамасдан устозлари унинг қанчалик маҳоратга эга бўлмасин, ташқи кўриниши уни асосий ролларни ўйнашига халақиь беради деб ҳисоблашди.

Бироқ орадан вақтлар ўтиб бу фикрлар тамоман хато бўлиб чиқди, режиссёрлар актёрнинг истеъдодини қадрлашди у ўзининг биринчи ижроси биланоқ томошабинлар қалбидан жой олди.
Леонид Гайдай ўзи Демяненко билан учрашиш ва унга кулгили вазиятларга тушиб қолган ўта таъсирчан, ақлли талаба ролини таклиф қилиш учун Ленинградга келади.
Александр Сергеевич Гайдай томонидан таклиф қилинган сценарийни ўқиб чиқиб, дарҳол фильм томошабинларга ёқишини тушунганини, аммо бундай ажойиб шон — шарафни кутмаганлигини эслайди.

Шурик ролини ижро этиш учун Демяненко бир қанча ҳолатларга сабр қилишга мажбур бўлган. Қора сочларини сариққа бўяшади, терисига таъсир қилувчи бўёқларга ҳам чидайди.
Фильмда Александр Демяненко филм суратга олиниши давридаги шовқинларни ёқтирмади, унга гуруҳ бўлиб ишлаш жуда кўп ноқулайликлар олиб келди. Шу сабабли у бўш вақтларини ёлғиз ўтказишга уринар эди. Бу вазиятда уни нотўғри тушунишди, кибрли одам деган хаёлларга боришди.
Демяненконинг Юрий Никулин, Георгий Вицин ва Евгений Моргунов билан муносабатлари дўстона эмас эди, бунда улар орасидаги ёш фарқи ҳам таъсир кўрсатди. Аммо Леонид Куравлев, аксинча, Демяненкога ҳурмат билан муносабатда бўлди, у уни жиддий ва масъулиятли актёр деб қабул қилди.

Дарҳақиқат, Александр Сергеевич ўз ишига фидойи актёр эди, барча қийин эпизодларни мустақил равишда ўйнашга ҳаракат қилди. «Кавказ асираси» да у жарликдан қулаб кетган саҳнаси ҳам тасодифан бўлиб, унинг ҳаёти ухлаш учун мўлжалланган кўрпа дарахтга илиниб қолгани сабабли фожеага айланмайди. Аксинча бўлса ушбу кадр ўлим билан тугаган бўларди…
Фильмга ҳақиқатда содир бўлган кадрлар киритилган. Шурикнинг роли Александр Демяненкони муваффақият чўққисига олиб чиқди ва шу билан бирга бир қанча муаммоларни келтириб чиқарди. Актёрни юлдузга айлантирган образ уни сояга қолиб кетишига ҳам сабаб бўлди. Уни бошқа ролларга чақирмай қўйишди.

Демяненко ўзини тутиб турадиган, камгап, камтарин ва оғир-босиқ одам бўлиб, ортиқча мақташларини истамас. Биринчи марта кўрган кишилари келиб унинг елкасига қўл қўйи, Шурик дея мурожаат қилишларини сира ҳам қабул қила олмасди.
Александр Сергеевич шахсий ҳаёти бирмунча мураккаб кечди. Икки марта турмуш қурди. Демяненконинг биринчи хотини, собиқ синфдоши Марина Склярова, у билан 16 йил яшади.
Марина актёрга ғамхўрлик қилди, Демяненкони барча кундалик муаммолардан ҳимоя қилди, барча муаммоларини ўзи ҳал қилди ва бир куни кутилмаган у нарсаларини йиғди ва бошқаси битлан кетиб қолди. Шундан сўнг Демяненко Дубляж режиссёри Людмила Акимовна билан турмуш қурди. Биргаликда 23 йил умр кечиришди.

Иккиси жуда бахтли, бир-бирига жду мос жуфтлик бўлди. Уйни тоза тутишни улар иккиси ҳам хуш кўрар, мусиқа эшитиш, биргаликда чой ичиш улар учун севимли машғулотга айланди. Қизиғи шундаки, Демяненко болаларни ёқтирмасди. Актёрдан бирор фарзанд қолмаган ва у жуда узоқ вақт давомида ўгай қизи Анжеликага ўрганиши қийин кечди. Аммо кейин улар умумий тил топдилар ва яқин дўстга айланди.
Анжелика Неволина актрисага айланди ва ҳар доим унинг тақдирида ўгай отаси Александр Сергеевич Демяненко қандай роль касб этганини эслайди.
Актёр кўп нарсаларни юракка яқин қабул қиларди, адолатсизликка тоқат қилолмасди. 62 ёшида унга юрак жарроҳлиги қилиниши тайинланган, бундан олдин Александра Сергеевич бир нечта юрак хуружларини юриб ўтказиб юборган. Аммо актёр 1999 йил августда операциядан 10 кун олдин вафот этди.
Операция Александр Демяненкони қутқариши мумкин эди аммо у операциягача етиб бормади. Шундай вазият бўлдики, операция қилиниши керак бўлган вақтда барча жарроҳлар таътилга чиқиб кетган эди…
Ўгай қизи ҳар доим операция қилиши керак бўлган жарроҳларнинг бирортасини қолдирмасдан таътилга чиқариб юборишганидан жаҳли чиқиб эслайди. Бошқа беморлар ҳаёти учун ҳам улар ишлаб туриши керак эди деб билади. Александр Демяненко Санкт-Петербургдаги Серафимов қабристонида дафн этилган.