Қашқадарёда сув омбори очиб юборилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги сув омборларидан бири очиб юборилгани, сувга қўшилиб миллионлаб майда балиқлар ҳам оқиб чиққани ҳақидаги хабарлар тарқалди ва кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Аниқланишича, ушбу сув омбори Яккабоғ туманидаги сел сувларини йиғишга мўлжалланган Қизилсув сув омбори ҳисобланади. Ҳудуд Нўғайли қишлоғига қарашли бўлгани боис, халқ тилида Нўғайли сув омбори деб ҳам юритилади. 

“Сувни очишимизга сабаб қурилгандан буён тиклаш- таъмирлаш ишлари бажарилмаган эди. Авария эшиги, санитар қувурларида таъмирлаш- тиклаш ишларини олиб боришимиз керак эди. Яъни уларни янгисига алмаштиришимиз зарур. Чунки уларнинг йиллар ўтиб емирилиши оқибатида сув сизиш ҳолатлари кузатилаётганди. Сувни тўлиқ қуритмасдан эса бу ишларни амалга ошириб бўлмайди. Шунинг учун хабарнома асосида сувни чиқарганмиз. Қизилсув сув омборидан чиққан сув Яккабоғ гидроузели орқали Чимқурғон сув омборига ташланган. Шунчаки сув оқизиб юборилгани йўқ”, дейди масъуллар.

Таъмирлаш- тиклаш ишларини узоғи билан тўрт кун ичида тамомланади ва сув омборида қайтадан сув йиғишни бошланади.