«Навоий азот» АЖда чақнаш ҳодисаси рўй берди

Воқеа жойига вилоят ФВБ бошлиғи, ИИБ, ССБ, прокуратура ходимлари етиб борган.

Бугун, 11 март куни соат 14:10 да Навоий вилояти, Навоий шаҳар, Навоий кўчасида жойлашган «Навоий азот» АЖнинг 25-цехи лабораториясида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳодисаси рўй берди. 

Чақнаш натижасида ёнғин келиб чиқди. Шунга кўра, ҳодиса жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. 

Воқеа жойига вилоят ФВБ бошлиғи, ИИБ, ССБ, прокуратура ходимлари етиб борган, дея хабар беради вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Бу вазият бўйича ФВВ Ахборот хизмати томонидан қўшимча маълумот тақдим этилиши ҳам айтилди.