2017-2020 йилларда «Ўзбекконцерт» давлат муассасасини бошқарган Одилжон Абдуқаҳҳоров яна мазкур идорага раҳбар этиб тайинланган.
Бу борада жорий йил 11 март куни маданият вазири ўтказган мажлисда маълум бўлди. Мазкур мажлисда Озодбек Назарбеков тизимдаги масълу раҳбарларга вазифалар юклаб, жумладан, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоровга ижро интизоми ҳолати юзасидан ташкилотда амалга оширилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича вазифалар» берилгани айтилади.
Бунгача эса муассасага 2023 йилнинг октябридан буён Санжар Эрданов раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Одилжон Абдуқаҳҳоров эса бунга қадар вазирлик ҳузуридаги халқаро фестиваллар дирекцияси директори лавозимида ишлаб келган. Дирекцияга айни пайтда Фотиҳ Жалолов раҳбарлик қиляпти.