Фарғона вилояти ҳокими Одинахон Ҳамдамовага уй совға қилди

Пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоа аъзоси фарғоналик Одинахон Ҳамдамова 2 та олтин медални қўлга киритган Одинахон Ҳамдамовага уй совға қилинди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров пара велоспортчи Одинахон Ҳамдамовага Фарғона шаҳридаги Экошаҳар – “Янги Ўзбекистон“ массивидан квартира калитини топширди.

Вилоят ҳокими чемпион қизни ютуқлари билан қутлаб, матонати ва иродаси билан бошқаларга ибрат бўлаётганлигини таъкидлади.

Президентимиз томонидан олимпия ва паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, 2028 йилда Лос-Анжелесда бўладиган Олимпия ўйинларида кучли ўнталикка кириш мақсад қилингани тўғрисида айтиб ўтилди.

Маълумот ўрнида, О.Ҳамдамова 1991 йилда Қўштепа туманида туғилган. Ҳозирда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси. Таиланд ва Қозоғистонда бўлиб ўтган мусобақаларда чемпион бўлган.