Вилояти Экология бошқармаси давлат инспекторлари томонидан Миришкор тумани ҳудудларида ноқонуний балиқ овининг олдини олишга қаратилган назорат тадбири ўтказилди.
Қайд этилишича, ўтказилган назорат тадбирларида Миришкор тумандаги “Сечанкўл“ сув ҳавзасининг сув киришидаги балиқчилар уйидан чамаси 20-25 метр узоқликда ўзини Қамаши тумани “Қорабоғ“ МФЙ да яшовчи Б.С деб оғзаки таништирган шахс балиқ овлаш учун лискали тўрларни ёйиб тозалаётганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан сув кириш қисми ўнг қирғоғи бўйлаб 150-200 метрлар юрилганда сув қирғоғида 1 та полиэтилен халтада 850 дона балиқлар ва 1 та халтада балиқ овлаш таъқиқланган лискали турлар турганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, жараёнда сув ҳавзасида резина қайиқда 23 нафар шахс балиқ овлаб юришганлиги, қирғоққа чиқишлари талаб этилганда 2 нафар шахслар сув ҳавзаси ички қисмига сузиб кетиб кетган.
Ушбу полиэтилен халтадаги балиқлар ким томонидан овланганлиги бўйича фуқаро Б.С дан сўралганда балиқларни Қамаши туманида яшовчи М исмли шахс томонидан овланганлигини оғзаки билдирди.
Бошқарма давлат инспекторлар Қамаши тумани Қорабоғ МФЙ да яшовчи Б.С дан “Сенчанкўл“ табиий сув ҳавзасида балиқ овлашни асословчи ҳужжатларини кўрсатилиши талаб этилганда “Сечанкўл“ сув ҳавзасида балиқчилик фаолиятини ижара асосида олиб бораётган “Миришкор кўзгуси“ МЧЖ масъуллари билан оғзаки келишув асосида балиқ овлаб келаётганлигини айтиб ҳеч қандай ҳужжатлар тақдим этмади.
Ноқонуний овланган балиқлар ва балиқ овлаш таъқиқланган лискали тўрлар ашёвий далил сифатида қонуний тўхтамга келгунига қадар олиб қўйилди. Ашёвий далил сифатида олинган балиқлар Касби туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотига бепул топширилган балиқлардан 10 донаси далил сифатида олинди.
Ноқонуний овланган 850 дона орол чавоқ балиқлари зарари Озберистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 80 сонли қарори 4 иловаси билан тасдиқланган «Ихтифауна» объектларидан фойдаланиш тартибининг бузилиш оқибатида етказилган зарарни ҳисоблаш миқдорига асосан ҳисобланганда 318 млн 750 минг сўмни ташкил этди.
Ҳозирда ҳуқуқбузарлик юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.