Ёшлар орасида миокард инфаркти кўпайиб бормоқда

Сўнгги йилларда миокард инфаркти ёшлар орасида ҳам кенг тарқала бошлади. Илгари бу хасталик 50-60 ёшлиларда кўп учраган бўлса, ҳозир 30-40 ёшлилар, ҳатто 20 ёшли ёшлар ҳам ушбу хатарга дуч келмоқда.

Сабаблар:
➖ Нотўғри овқатланиш – фаст-фуд, ёғли, қовурилган таомлар ва шакарли ичимликлар;
➖ Камҳаракатлик – спорт билан шуғулланмаслик, компьютер ва смартфондан узоқ фойдаланиш;
➖ Стресс – доимий зўриқиш ва асабийлик;
➖ Тамаки ва алкоголь истеъмоли – қон томирларни торайтириб, юракка қон етиб боришини қийинлаштиради;

Олдини олиш чоралари:
➖ Жисмоний фаолликни ошириш;
➖ Тўғри овқатланиш;
➖ Стрессдан қочиш;
➖ Зарарли одатлардан воз кечиш.

Мутахассислар ёшларни ўз саломатлигига эътиборли бўлишга чақиради!