«Иссиқликтаъминоти» АЖ ташкил этилади

Ўзбекистонда иссиқлик таъминоти соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш мақсадида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида “Иссиқликтаъминоти” АЖ ташкил этилади. Бу ҳақда Президентнинг 2025 йил 11 мартдаги ПҚ-100-сон қарорида белгиланган.

Шунингдек, қарорга мувофиқ:

🔹 марказлашган иссиқлик таъминоти қамровини ошириш ва тизимдаги йўқотишларни камайтириш чоралари кўрилади;
🔹 тўрт ва ундан юқори қаватли уй-жойларда локал қозонхоналар ва муқобил иссиқлик технологиялари жорий этилади;
🔹 эскирган 103 та қозонхона ва 1,6 минг километр иссиқлик тармоғи янгиланади;
🔹 давлат-хусусий шериклик асосида 9 та, халқаро молия институтлари иштирокида 13 та шаҳар ва туманда модернизация лойиҳалари амалга оширилади.

2025 йил 1 июндан бошлаб янги қурилаётган бино ва иншоотларда энергия тежовчи ускуналарни ўрнатиш ва марказлашган иссиқлик тармоқларига уланиш мажбурий бўлади.