Тошкентда танишини ҳимоя қилишга уринган шахс кучли зарбадан сўнг комага тушиб қолди

Жабрланувчининг яқинлари унда тезкор равишда 5 соатлик мия трепанацияси операцияси ўтказилгани, сўнгра сунъий комага туширилгани, ҳозирда унинг ҳаёти хавф остида эканини хабар қилишган. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилган. Зўравон қўлга олингани айтилмоқда.