Хоразмнинг уч туманига ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Дастлаб Ҳазорасп туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар заҳирасидан Тупроққалъа туманидаги «NEW BEST STYLE» МЧЖ таъсисчиси Абдуллаев Мақсудбек Ҳожиевич номзодини тавсия этди. Музокарада сўзга чиққанлар номзодни якдиллик билан қўллаб- қувватладилар. Абдуллаев Мақсудбек Ҳожиевич Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди.
Жўрабек Раҳимов Хонқа тумани ҳокими лавозимига Давлатов Улуғбек Жуманиёзович номзодини тавсия этди. Музокаралардан кейин депутатлар номзодни бир овоздан маъқулладилар.
Янги лавозимга тасдиқлангунга қадар Давлатов Улуғбек Жуманиёзович Янгибозор тумани ҳокимининг молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шовот тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов сессия қатнашчиларига Шовот тумани ҳокими лавозимига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар заҳирасидан тавсия этилган номзод — илгари Хонқа тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Давлатов Мурадбек Сапарбоевични таништирди.
Сессияда вилоят ҳокимининг Давлатов Мурадбек Сапарбаевични Шовот тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.