Бизнеснинг улуши – иқтисодиётда 55% гача ўсади, 70 млрд доллар қўшилган қиймат яратилади

2025 йилда кичик ва ўрта бизнесни янги босқичга олиб чиқиш учун улкан мақсадлар белгиланди:

🔹 Бизнеснинг улуши – иқтисодиётда 55% гача ўсади, 70 млрд доллар қўшилган қиймат яратилади.

🔹Экспорт – кичик бизнес учун транспорт, сертификат ва стандарт масалалари енгиллаштирилади, экспорт ҳажми 9 млрд доллардан 12 млрд долларга етказилади.

🔹 Инфратузилмада кичик бизнес улуши – 2-3 баробар ошади. Йўл, сув, коммунал хўжалик, қурилиш, етказиб бериш ва ижтимоий хизматларда кичик тадбиркорлар фаол иштирок этади.

🔹 Янги иш ўринлари – 1,5 миллион доимий иш ўрни яратилади, соҳада банд аҳоли улуши 75% га чиқади.

🔹 Йирик кичик бизнес корхоналари – 100 нафардан ортиқ ишчиси бор корхоналар сони 4 мингтага етказилади.

🔹 Янги брендлар – кичик бизнесда 100 та янги бренд маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

🔹 Стартапларга эътибор – кичик бизнес иштирокида 200 та стартап лойиҳа молиялаштирилади.