Афғонистонда Ўзбекистон Савдо палатасининг тўртта ваколатхонаси иш бошлайди.
Савдо-саноат палатаси раиси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Афғонистонда бўлди, деб хабар бермоқда палата матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, ташриф доирасида Даврон Ваҳобов бошчилигидаги делегация аъзолари маҳаллий бозор, мамлакатдаги тармоқ жараёнлари ва Ўзбекистон экспортчилари учун мавжуд имкониятларни ўрганмоқда.
2025 йил 1-майдан бошлаб мамлакатимиз ҳудудида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг тўртта расмий ваколатхонаси иш бошлайди. Афғонистон бозорида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлган фуқаролардан қўшимча маълумот ва амалий ёрдам олиш учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш сўралган:
+998 78 150 60 06;
+998 97 877 00 58.