Индонезия президенти Прабово Субианто қишлоқ хўжалигини кемирувчилардан ҳимоя қилиш учун мингга яқин бойқушни фермерларга тақдим этишга ваъда берди.
Президентнинг таъкидлашича, каламушларга қарши курашда бойқушлар табиий, хавфсиз ва экологик муқобил восита ҳисобланади. Бойқушлар табиатда каламушларнинг асосий йиртқичларидан бири бўлиб, уларнинг сонини назорат қилишда катта роль ўйнайди.
«Бойўғли кўпаяди, узоқ муддатда эса фойдаси янада ортади», — деди Субианто.
Ушбу ташаббус орқали Индонезия ҳукумати қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлигини ошириш ҳамда заҳарли кимёвий воситалардан фойдаланишни камайтиришга умид қилмоқда.