Британиялик Грейс Дэвидсон 2023 йилда опаси берган бачадон кўчирма органи ёрдамида қиз фарзанд дунёга келтирди. Бу Британия тарихида кўчириб ўтказилган бачадон билан илк туғиш ҳолати бўлди.
36 ёшли Грейс ёшлигида бачадонсиз туғилгани аниқланган. У ва унинг 37 ёшли турмуш ўртоғи Ангус буни “орзу қилиб ҳам ета олмас улкан совға” деб атаган.
Пара қизига Эми Изабель деб исм қўйди — бу Грейснинг бачадонни берган опаси Эми ва операцияни амалга оширган шифокор Изабель Кирога шарафига қўйилди.
Қизалоқ 2024 йил 27 февраль куни Лондондаги шифохонада кесарча операцияси орқали дунёга келди.
Грейс бачадон кўчириб ўтказиш операциясидан олдин ЭКО учун 7 та эмбрионни музлатган эди. Операциядан бир неча ой ўтиб, эмбрионларнинг бири устида ЭКО амалиёти ўтказилди. Ҳомиладорлик давомида Грейс иммунитетни пасайтирувчи дорилар қабул қилди.
Бу ҳолат бутун дунёда бачадон кўчириб ўтказиш орқали фарзанд кўриш имкониятини бериш йўлида катта қадам сифатида баҳоланмоқда.