Олимлар олтин ёрдамида кўриш қобилиятини тиклаш усулини кашф қилдилар

Браун университети олимлари кўриш қобилиятини тиклаш бўйича инновацион усулни яратишди. Бу усул инсон кўзига махсус олтин нанозаррачаларини юбориш орқали амалга оширилади. Ушбу заррачалар инсон сочидан минг марта кичик бўлиб, инфрақизил нурланишга жавоб берадиган махсус лазер ўрнатилган кўзойнаклар ёрдамида фаоллашади.

Олтин заррачалар инфрақизил нурланишни қабул қилиб, уни иссиқлик энергиясига айлантиради. Бу иссиқлик соғлом кўз тўридаги ҳужайраларни рағбатлантиради ва шикастланган фоторецепторларни четлаб ўтади. Шу йўл билан, ҳатто кўз тўрида жиддий шикастланишларга учраган беморлар ҳам табиий йўл билан кўриш қобилиятини қисман тиклашлари мумкин бўлади.

Мушуклар устида ўтказилган тажрибалар тажрибанинг самарадорлигини кўрсатди — улар визуал маълумотларни яхшироқ қабул қилишни бошлашган. Олимлар мазкур амалиёт хавфсизлигини алоҳида таъкидлашди: ҳеч қандай яллиғланиш ёки заҳарланиш аломатлари кузатилмаган.

Шу билан бирга, технология ҳали тўлиқ ишлаб чиқилмаган ва инсонлар устида клиник синовлар ўтказилиши кутилмоқда. Кейинчалик ушбу тажриба ҳақиқий беморлар учун ҳам оммабоп бўлиши мумкин.